Линклар

Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, тўрт кунлик норозилик намойишларининг сўнгги – тўртинчи кечаси давомида 100 нафар намойишчи ҳибсга олинган.


Асосан Теҳрон университети биноси яқинида бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида зўравонликлар содир этилди. Эрон исломий ҳукумати тарафдорлари ислоҳотларни талаб қилаётган намойишчиларга қарши чиқдилар ва уларни таёқлар ва занжирлар ёрдамида калтакладилар.
Баъзи ҳолларда хавфсизлик хизмати ходимлари ва полиция намойишчиларга ўқ узишга мажбур бўлди.
Намойишчилар президент Муҳаммад Хотамий ва Эрон Олий руҳонийси Оятулло Али Хўманаи истеъфосини талаб қилдилар.
XS
SM
MD
LG