Линклар

Чехияда Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи бўйича умумхалқ референдум бўлиб ўтди.


Дастлабки якунларга кўра, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 55 фоизи қатнашган. Уларнинг 77 фоизи Иттифоққа қўшилиш истагини билдирган.
Бош вазир Владимир Шпидла референдум натижаларини олқишлади:

- Референдум натижалари Чехия Республикаси Европа Иттифоқига қўшилиш масаласига “ҳа”, деб жавоб берганини кўрсатмоқда. Менимча, бу ажойиб натижадир, - деди Бош вазир Шпидла.

Чехия келаси йил май ойида Европа Иттифоқига қўшилиши кутилаётган 10 давлатдан биридир.
Полша, Венгрия, Литва, Малта, Словения ва Словакиялар ушбу масала юзасидан референдум ўтказиб, Иттифоққа қўшилажакларини билдириб бўлдилар.
XS
SM
MD
LG