Линклар

Бугун Пном Пене шаҳрида Жануби- Шарқий Осиё мамлакатлари уюшмасига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиллик учрашуви бошланди.


Учрашувда Бирма ҳарбий ҳукумати томонидан бир неча ҳафта олдин қамоққа олинган Нобел мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжининг дарҳол озод этилиши талаб қилинди. Аун Сан Су Чжи Бирма муҳолифатининг кўзга кўринган намояндаси бўлиб, у икки ҳафта олдин ҳукумат қўшинлари ва муҳолифат ўртасида юз берган қуролли тўқнашув пайтида қамоққа олинган эди.

Бирма ҳарбий ҳукумати мамлакатда осойишталик ўрнатилиши билан Аун Сан Су Чжи озод этилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG