Линклар

logo-print

Бугун Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шалом, Исроил Фаластин экстремистлари билан вақтинчалик бўлса ҳам муросага бормаслигини баён қилди.


Силван Шаломга кўра, Фаластин Исроил билан тинчлик шартномасини имзолашни истаса, фаластинлик барча радикал гуруҳлар тарқатиб юборилиши зарур.

Миср ҳукумати вакиллари бугун Фаластин радикал гуруҳлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказдилар. Ҳабарларга кўра, радикал гуруҳлар раҳбарлари Исроил ҳудудида террорчилик ҳаракатларини тўхтатишга розилик берган. Шу билан бирга улар Ғазо минтақаси ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ҳужумлар ва отишмалар давом этишини баён қилишди.

Фаластин Ички ишлар вазири Набил Шаатга кўра, “Ҳамас” экстремистик гуруҳи 17 июн куни Исроил билан муроса қилиш тўғрисидаги қарорини эълон қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG