Линклар

Теҳронда олти кундан буён сиёсий ислоҳотлар ўтказиш тарафдорларининг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.


Талабалар норозилик намойиши ўтказаётган Теҳрон университети ҳудуди полиция ва ҳукуматга қарашли қуролланган посбонлар томонидан ўраб олинди. Хабарларга кўра, кеча посбонлар бир неча марта талабаларга ҳужум қилган. Натижада ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Эрон талабаларининг ИСНА ахборот агентлигига кўра, кеча Машад шаҳрида ҳам сиёсий ислоҳотлар ўтказиш талаб қилинган намойиш бўлиб ўтган. АҚШ президенти Жорж Буш Эронда ўтаётган намойишларни “ижобий ҳодиса”, деб баҳолади. Теҳрон расмийлари Оқ Уйни Эрон ички ишларишга аралашишда ва талабаларни тартибсизликларга ундаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG