Линклар

logo-print

Ироқдаги АҚШ ҳарбий раҳбарияти Саддам Ҳусайнга содиқ қуролли гуруҳларни қидириб топиш бўйича янги амалиёт бошланганлигини эълон қилди.


Амалиёт 16 июнга ўтар кечаси бошланган.
Иттифоқчи кучлар Баас партияси фаоллари, террорчилар ва жиноий гуруҳлар аъзоларини қидирмоқдалар.

Ройтер ахборот агентлигига кўра, кеча Бағдод шимолида Америка ҳарбий автоколоннаси ўққа тутилган. Отишма натижасида бир неча АҚШ ҳарбийси жароҳатланган.

АҚШ Қуролли кучлари қўмондонлиги раҳбари генерал Ричард Майерс, Саддам Ҳусайн тирик ва унинг тарафдорлари АҚШ ҳарбийларига нисбатан ҳужумларни уюштирмоқдалар, деб маълумот берди.
XS
SM
MD
LG