Линклар

АҚШ Давлат котиби ëрдамчиси Жон Волф Яқин Шарқ тинчлик режасини олға суриш учун бугун Ғазо минтақасида Фаластин раҳбарлари билан учрашди.


Сўнгги кунларда Исроил ва фаластинликлар ўртасида юз бераëтган зўравонлик ҳаракатлари оқибатида тинчлик режаси таҳдид остидадир. Якшанба куни Қуддусга борган Америка вакили Жон Волф тинчлик режасини сақлаб қолиш мақсадида Исроил ва Фаластиннинг хавфсизлик расмийлари билан музокаралар ўтказди.
Исроил Бош вазири Ариэл Шаронга кўра, Фаластин маъмурияти жангари гуруҳларга қарши кескин чоралар кўрмагунигача, ҳеч қандай тинчлик келишуви жорий этилмайди.
XS
SM
MD
LG