Линклар

Бугун Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган махкамада мамлакат Бош вазири Силвио Берлускони ўзига қарши қўйилган порахўрлик айбловларини рад этиб, мазкур суд жараëни унинг ва Италия обрўсига зарар етказгани ҳақида шикоят қилди.


Берлускони 1980 йилларда озиқ-овқат компаниясини хусусийлаштириш масаласига таъсир қилиш учун судяларга пора берганликда айбланмоқда.
Берлусконининг қайд этишича, сайланган расмийлар сиëсий сабабларга кўра суд қилинишига йўл қўймаслик учун қонун қабул қилиш лозим. Унинг рақибларига кўра, Берлусконига бундай қонун ўзини ва моливий манфаатларини ҳимоя қилиш учун керак.
XS
SM
MD
LG