Линклар

Бугун Парижда Эрон ҳукуматига қарши бўлган “Мужохиддини Халқ” гуруҳининг 165 аъзоси ҳибсга олингани маълум қилинди.


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Хамид Ризо Осифий бу хабарни мамнуният билан қаршилади. У шунингдек, Франция ҳукумати қамоққа олинган “Мужохиддини Халқ” гуруҳи аъзоларига нисбатан террорчилар сифатида муносабат қилишига умид билдирди.
Германияда яшовчи эронликлар Францияда “Мужохиддини Халқ” гуруҳи аъзолари ҳибсга олинганига қарши норозилик билдириб, Гамбургдаги Эрон консулхонасини тош-бўрон қилишди.
XS
SM
MD
LG