Линклар

Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой қўмитаси Ўзбекистонда маҳбуслар қийноққа солинмоқда, деган танқидлар юзасидан текширув ўтказиш мақсадида мамлакат Миллий Хавфсизлик Хизматига қарашли ҳибсхоналарга кириш учун рухсат олганини маълум қилди.


Мазкур ташкилот Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг назоратида жорий йилда мамлакатдаги қамоқхоналардан тўққизтасида текширув ишлари олиб борганини билдирди.
Ўзбекистон ҳукумати маҳбусларни қийноққа солаëтганлиги ҳақида танқидларга учрамоқда. Куни кеча Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонда ўтган 18 ой давомида 10 маҳбус қийноқлардан нобуд бўлганига қарамай, расмий Вашингтон бу муаммога етарли эътибор бермаëтганлигини баëн қилди.
XS
SM
MD
LG