Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов халқаро терроризмга қарши кураш ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун бугун Теҳронга борди.


Каримовнинг Эрон президенти Муҳаммад Хотамий билан икки мамлакат ўртасидаги сиëсий ва иқтисодий алоқалар тўғрисида ҳам музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
Каримовнинг Техрон сафари давомида савдо, маданий ва илм-фан соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш борасида қатор келишувларни имзолаш режалаштирилган.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ҳусайн Нарагянга асосланиб билдиришича, Теҳрон Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш учун барча имкониятлардан фойдаланади.
XS
SM
MD
LG