Линклар

logo-print

Бугун Парижда икки аёл эронлик сиёсий мухожирлар қамоққа олинганига норозилик белгиси сифатида намойишкорона ўзларига ўт қўйдилар.


Эронлик сиёсий мухожир бўлган ҳар икки аёл куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди. Маълумки, "Халқ мужохидлари" деб номланувчи Эроннинг мухолифат ҳаракати Европа Иттифоқи ва АҚШ тарафидан террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган. Уларнинг фаолларини қидириш амалиётлари кеча Парижда олиб борилди. Амалиётлар давомида гуруҳнинг 160 фаоли ушланиб, улар ёнидан топилган 8 миллион доллар нақд пул ва компютер ускуналари мусодара этилган.
XS
SM
MD
LG