Линклар

Бугун БМТ Атом энергияси бўйича халқаро агентлигининг Венадаги бош қароргоҳида Эроннинг ядровий дастурига оид мухокамалар бошланди.


Халқаро агентлик вакилларига кўра, Теҳрон ядровий материаллардан ҳарбий мақсадларда фойдаланмаслик меъёрларига амал қилмаяпти. Икки хафта олдин Эвиан шаҳрида саккизлик гуруҳига аъзо давлатлар раҳбарлари Эронда халқаро инспекция ўтказиш ташаббуси билан чиққан эдилар. Аммо, Теҳрон бундай инспекция ўтказилишидан олдин, мамлакатга жорий этилган санкциялар бекор этилишини хоҳламоқда. Вашингтон Эронни ядровий қурол ишлаб чиқишга ҳаракат қилаётганликда айбламоқда. Эрон бу айбловларни рад этди.
XS
SM
MD
LG