Линклар

Бугун АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси қўмиталарида Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари юзасидан эшитишлар бошланади.


АҚШ Президенти Жорж Буш Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин Саддам Хусайннинг махфий қуроллари борлиги ҳақида хавотир билдириб келди. Конгрессдаги бугунги эшитишларида Бушнинг бундай хавотирлари нақадар ўринли бўлгани мухокама этилади.
Кеча Оқ уй матбуот мулозими Ари Флейшер Ироққа қарши ҳарбий амалиётлар бошланишидан олдин Буш Ироқ бўйича етарли разведка маълумотларига эга бўлгани боис, Саддам Хусайн оммавий қирғин қуролларига эга бўлганига шубҳаси бўлмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG