Линклар

Фаластин Бош вазири Махмуд Аббос бугун маҳаллий исёнчи гуруҳлар вакиллари билан қайтадан музокаралар ўтказади.


Сешанба кунги сўзлашувлар натижасиз якун топди. Кеча қуролланган фаластин гуруҳлари ғарбий соҳилдаги Калкилия шаҳри яқинида исроилликлар автомашинасига ҳужум қилганлар. Оқибатда етти яшар қиз ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Бугун Исроил қўшинлари Рафохдаги Фаластин лагерларида ҳарбий амалиётларини давом эттирдилар. Амалиётлар давомида экстремист гуруҳларга тегишлилиги гумон этилаётган иккита уй бузиб ташланди.
XS
SM
MD
LG