Линклар

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) анжумани қатнашчиларини Пхенянга босим қилишга чақирди.


Пауэлл фикрича, Шимолий Корея ядровий дастури атрофидаги масалани фақат кўп томонлама музокаралар орқали ечиш мумкин. АСЕАНга аъзо 23 давлат ташқи ишлар вазирлари бугун Камбожия пойтахти Пнопенда минтақавий хавфсизлик, террорчиликка қарши кураш ҳамда Шимолий Корея ядровий дастури атрофидаги вазиятни мухокама этмоқдалар.
Анжуманда сўз олган Хитой ташқи ишлар вазири Ли Жаохинг:
"Хитойнинг айни масалага қарашлари ўзгармасдир. Биз Корея ярим ороли тинчлик ва барқарорлик таъминланган, ядро қуролларидан холи худуд бўлиб қолиши тарафдоримиз. Қолаверса, буни барча томонлар хоҳламоқда", - деди.
Камбожияда ўтаётган АСЕАН давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида Пхенян расмийлари ҳам иштирок этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG