Линклар

Яқин Шарқда янги тинчлик режаси


А. Аррал АҚШ Президенти Жорж Бушнинг Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга зўр бериб ҳаракат қилаëтгани оловни ўчиришга уринишларга ўхшаб кетади. Аммо, кўринишидан минтақадаги вазият яқин орада ўзгарадиганга ўхшамайди.

Бундан икки ҳафта олдин АҚШ Президенти иштирокида Иорданияда Исроил ва Фаластин расмийлари ўртасида бўлиб ўтган биринчи уч томонлама учрашувдан кейин тарафлар позициялариda жиддий ўзгариш пайдо бўлгандек бўлиб кўринди. Дарвоқе, Исроил ва Фаластин лидерларнинг бу учрашуви тарафлар ўртасида тақрибан икки ярим йилдан буëн давом этиб келган тўқнашувлардан кейин амалга ошган мулоқот бўлди.

Аммо, ўтган ҳафта юз берган ҳодисалар тинчлик ҳақидаги умидларга кучли зарба берди. Яна ўч олиш ҳаракатлари авж олди. 8 июнда бўлиб ўтган саммитдан кўп ўтмай Исроил чегара пунктида юз берган отишмаларда беш нафар фаластинлик ва беш нафар Исроил аскари ҳалок бўлди. Чегара пунктига қилинган ушбу ҳужум учун жавобгарликни фаластинликларнинг уч жангари гуруҳи – Ҳамас, Фатаҳ ва Исломий Жиҳод ўз зиммасига олди.

10 июн куни Исроил Ҳамас гуруҳининг юқори мартабали расмийсини йўқ қилишга киришганидан сўнг, Қуддусдаги автобуслардан бирида бомба портлаши оқибатида 17 исроиллик нобуд бўлди. Бунга жавобан эса, Исроилнинг Ғазо минтақасига ҳаво ҳужуми ўтказди. Бунинг натижасида бир неча жангари ва фуқаролар ҳалок бўлди.

АҚШнинг минтақадаги собиқ дипломати, ҳозирда Вашингтондаги Яқин Шарқ масалалари бўйича институтининг вице президенти Дэвид Мак Яқин Шарқдаги жорий вазият хусусида шундай дейди:

"Ҳар иккала томон, ҳам Исроил ҳукумати ҳамда Фаластин маъмурияти ўз мақсадларига эришишда стратегик камчиликларга йўл қўйганликлари яхши маълум. Уларга ташқи кучлар ëрдам бериши керак".

Шу ҳафта АҚШ махсус вакили Жон Волфнинг Яқин Шарққа боргани вазиятни бир мунча яхшилади. Унинг минтақада олиб бораëтган ишларини давом эттириш мақсадида эса, жума куни Давлат котиби Колн Пауэл Исроилга ташриф буюради.

Ҳазирча эса, минтақада янги тинчлик режаси истиқболлари савол остида қолмоқда. Исроил, Фаластин жангари гуруҳлари бутунлай йўқ қилишини ëхуд жангарилар Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос томонидан тинчлантирилишини талаб қилмоқда. Исроил матбуот вакили Ави Пазнер Фаластин маъмурияти бу масалага жиддий ëндашиши кераклигини баëн қилди:

"Фаластин маъмурияти хунрезликларнинг олдини олиш учун ҳеч қандай иш қилгани йўқ. Улар фақат бир-бирлари билан гаплашадилар, амалда эса, мутлақо ҳеч нарса қилмайдилар. Биз Фаластин маъмуриятидан террорчиларга қарши зудлик билан жиддий чора кўришини талаб қиламиз".

18 июн куни Колн Пауэлл Камбоджа ташрифи давомида мухбирларга баëн қилишича, у Ғазо минтақасининг бир қисмини Фаластин маъмурияти назорат қилиши имкониятларини Яқин Шарқ сафари чоғида муҳокама қилади.

"Биз янги тинчлик режасини давом эттиришимиз учун минтақадаги, Европа иттифоқи ва бошқа ерлардаги ҳамкорларимиз билан қаттиқ ишлашимиз керак. Шу билан бирга, Фаластин маъмуриятига Ғазо минтақаси, шунингдек Ғарбий соҳилда ўз таъсирини кучайтиришга имконият яратиш керак".

Яқин Шарқ янги тинчлик режасига кўра, ўтиш даврида тинчлик жараëнининг амалга ошишини НАТО ëхуд АҚШнинг тинчликни сақловчи кучлари кузатиб боради. Бу давр эса, Фаласти давлатини ташкил этиш учун сиëсий ва иқтисодий имконият яратади.
XS
SM
MD
LG