Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Конститутияга ўзгартишлар киритиш борасида Тожикистонда ўтказиладиган референдумга ўз кузатувчиларини юбормаслигини эълон қилди.


Ташкилотнинг Тожикистондаги ваколатхонаси матбуот котиби Салла Кайка Озод Европа – Озодлик радиосига, якшанба куни ўтадиган референдумда қатнашиш учун таклиф жуда кеч берилганини айтди. Бироқ Тожикистон расмийлари таклифнома икки ой олдин юборилганини иддао қилмоқдалар.
Бундан икки кун олдин БМТ расмийлари ҳам, Тожикистон ҳукумати таклифни кеч юборгани сабабли референдумга ўз кузатувчиларини жўната олмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG