Линклар

logo-print

Бугун Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарларининг Грецияда ўтаётган саммитида ноқонуний иммигрантларга қарши курашни кучайтиршга келишилди.


Саммит нотинч минтақаларда қочқинлар лагерларини ташкил этиш тўғрисидаги Британия таклифини қабул қилмади. Британия расмийлари, бундай лагерларнинг барпо этилиши ноқонуний иммигрантлар оқимини камайтиради, деб ҳисобламоқдалар.

19 июн куни бошланган саммит кун тартибига Европа Иттифоқи Конституциясини муҳокама қилиш масаласи ҳам киритилган.
Ҳозиргина олинган хабарларга кўра, саммитда Европа Иттифоқи Конституцияси муҳокамаси бошланган.

Конституцияга биноан Европа Иттифоқи Президенти ва Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазири лавозими жорий этилади.
XS
SM
MD
LG