Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:22

Афғонистонда кўкнор етиштири очиқ сир ҳисобланади


А. Аррал

Афғонистонлик журналист, мамлакатнинг мустақил инсонҳуқуқлари комисияси аъзоси Гулнур Баҳманнинг айтишича, Афғонистон Бадахшон вилояти аҳолисининг аксарияти, айниқса, қишлоқ аҳли минтақада героин лобраториялари борлигини, Амударë қирғоғида наркотик моддаларни қўшини Тожикистонга олиб ўтиш учун яширин порт мавжудлигини яхши билишади.

Баҳман ана шу портда юз берган бир воқеани шундай ислайди:
"Яқинда Бузург шаҳрининг аҳолиси билан маҳаллий қўмондон Мулло Муҳаммад Наби ўртасида тўқнашувлар юз берди. Аҳоли Тожикистон билан чегарадош Овиз минтақасидаги Амударë қирғоғида жойлашган наркотик моддалар портини бутунлай бузиб ташладилар. Портнинг соқчиларини эса минтақадан суриб чиқардилар".

Аммо, Мулло Муҳаммад Наби ўз тарафдорларига тақрибан 400 қурол-аслаҳа тарқатиб, анча хунрезликлардан сўнг минтақани қайта қўлга киритган ва портни яна тиклаб олган.

Баҳманнинг радиомизга айтишича, Бадахшондаги ҳукумат идоралари, жумладан полиция ҳам наркотик моддаларга қарши курашда ожизлик қилади.

Унинг сўзларига кўра, яқинда Бадахшоннинг хавфсизлик кучлари наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жуда кўп кишиларни қўлга олган. Аммо, маҳаллий қўмондоннинг босими натижасида уларни қўйиб юборишган.

Гиëванд моддаларни назорат қилувчи давлат комиссияси бошлиғи Абдулҳай Илоҳий маҳаллий қўмондонлар билан нарко-савдогарлар ўртасида алоқалар борлиги, ва яширин фабрикалар фаолият олиб боришини эътироф этади.

"Биз фабрикалар борлигини инкор қилмаймиз. Аммо, улар яширинча фаолият олиб боради. Ҳукумат расмийларига ва Мудофаа вазирлигига тегишли фабрикалар борлигидан хабаримиз йўқ. Парда ортида айрим шахслар бор бўлиши мумкин, буни рад қилолмаймиз".

БМТнинг наркотикка қарши дастури маълумотларига кўра, 2002 йил Афғонистонда 75 минг гектар ерга кўкнор экилган. Наркотик моддалар савдосидан келган даромад эса, бир миллиард 200 миллион долларни ташкил этди.

Афғонистон Ички ишлар вазири ўринбосари Ҳилолиддин Ҳилолга кўра, барча маҳаллий қўмондонлар ва қуролли гуруҳлар қуролсизланмагунгача мамлакатда гиëҳванд моддалар савдосининг олдини олиб бўлмайди.

"Масъулиятсиз кишиларнинг қуролсизланишларини умид қиламиз. Бу эса, қонун устуворлиги томон қадам ташлашга, минтақада полиция фаолиятини кучайтиришга шароит яратади. Маҳалий полиция ëхуд Ички ишлар вазирлиги ходимлари ана шундагина наркотик моддалар контрабандасига қарши муваффақиятли кураш олиб боришлари мумкин. Минтақада маҳалий қўмондонлар ҳокимияти мавжуд экан, наркотик моддалар оқимининг олдини олиб бўлмайди".

Маълум бўлишича, Афғонистонда етиштирилаëтган ва ишлаб чиқарилаëтган наркотик моддаларининг катта қисми Тожикистон орқали ғарб мамлакатларига олиб ўтилади. Фақат шу йилнинг ўтган беш ойи ичида Тожик-Афғон чегарасида тақрибан беш минг килограм наркотик модда қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG