Линклар

Ўтган тунда Исроил кучлари бир фаластинлик жангарини отиб ўлдирди.


Воқеадан бер неча соат кейин АҚШ Давлат котиб Колин Пайэлл Исроил ва Фаластин лидерларини Яқин Шарқ янги тинчлик режасини амалга оширишда ҳамжиҳат бўлишлари учун кун бўйи ҳаракат қилди.
Кеча Пауэлл Қуддусда Исроил Бош вазири Ариел Шаронни мулоқот қилиб, Исроил кучлари Ғазо минтақасининг шимолий қисми ҳамда Байтулҳамдан чиқориб олиниши ва ҳаттоки, фалстинлик жангари гуруҳлар Исроилга қарши ҳужумларини тўхтатмаган тақдирда ҳам ушбу минтақалар Фаластин хавфсизлик кенгашига қайтарилиши кераклигини таъкидлади.
Сўнгра АҚШ давлат котиби Ғарбий соҳилда Фалстин Бош вазири Маҳмуд Аббас билан учрашиб, фалстинлик жангари гуруҳ Ҳамас бартараф этилиши шартлигини айтди. Пауэллнинг айтишича, Ҳамас тинчлик ўрнатилишига иштирок этмайди:
"Бутун жаҳон жамоатчилиги Ҳамас гуруҳининг фаолиятларига қарши жиддий гапиришлари керак", дейди Колин Пауэлл.
XS
SM
MD
LG