Линклар

logo-print

БМТ, исломни ҳақорат қилганликда айбланиб қамоққа олинган икки нафар Афғон журналистини зудлик билан озод қилинишини талаб қилмоқда.


БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Лаҳдар Браҳими тарқатган баëнотда журналистларни қамоққа олиш учун етарли асос бўлмаганлиги таъкидланади.
"Офтоб" ҳафталик газетаси бош муҳаррири ва унинг ўринбосари сешанба куни қамоққа олинди.
Ҳукуматни танқид қилувчи мақолалар эълон қилган "Офтоб" газетаси ëпилди.
Воқеа юзасидан Афғонистондаги инсон ҳуқуқларини xимоя қилиш комиссияси ва бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган ,журналистларни xимоя қилиш қўмитаси ўз норозилигини билдирди.
XS
SM
MD
LG