Линклар

ТАСС ахборот агентлигига кўра, Москвадаги биноларнинг бирига жиноий гуруҳ аъзолигида шубҳа қилинаётган бир неча милиция ходимлари ўрнашиб олган.


Россия ички ишлар вазирлигига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари хизмат мавқеидан фойдаланиб, айбсиз фуқароларга нисбатан жиноий ишлар қўзғашган. Кейин эса бу ишни ёпиш учун маълум миқдорда пора сўрашган.
Ушбу жиноий гуруҳ 30 милиция ходимидан иборат бўлиб, ҳозиргача уларнинг 10 нафари қамоққа олинган. Уларнинг орасида тезкор ходимлар ва Москва шаҳар ички ишлар бўлимининг раҳбар ходимлари ҳам бор.
Ҳозиргина олинган хабарга кўра, жиноий гуруҳнинг яна олти аъзоси қамоққа олинган.
XS
SM
MD
LG