Линклар

ТАСС ахборот агентлиги билдиришича, Тожикистонда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш юзасидан ўтказилган референдумда сайловчиларнингг 96 фоизи иштирок этган.


Овоз берганларнинг 93 фоизи Конституцияга киритилган ўзгартиришларни маъқуллаган.
Тожикистон Конституциясига 50дан ортиқ ўзгартиришлар киритилган. Улардан бири Тожикистоннинг амалдаги президенти Имомали Раҳмоновга яна 17 йил мобайнида ҳокимиятда қолиш имкониятини беради. Бироқ, Имомали Раҳмонов кейинги муддатга номзодини кўрсатиш ёки кўрсатмаслик масаласида ўйлаб кўрмаганлигини баён қилди.
Интерфакс ахборот агентлигига кўра, Тожикистон Демократик партияси, референдум натижалари сохталаштирилганлиги тўғрисида баёнот тарқатди. Баёнотда Душанбе шаҳридаги сайловчиларнинг 20 фоизигина референдумда иштирок этганлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG