Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:23

"ТВС" ËПИЛДИ


"ТВС" ëпилди.Телеканал ходимлари ва кўпчилик кузатувчилар ТВС нинг ëпилиши ортида сиëсий сабаблар борлигини айтмоқдалар.Россия ахборот вазирлиги мулозимлари бу юзадан барча мухбирларга айни гап, яъни; "ТВС" ўз олдига қўйган ижобий ўзгаришларни амалга ошира олмади" қабилидаги сабабни такрорламоқдалар.

ТВС бош муҳаррири Евгений Киселев ëпилиш сабаблари ҳақида гапиради - "Асосий сабаб нимада эканлигини билолмаяпман. Менимча Россиядаги мавжуд энг самарали усул ëрдамида бизни сўзлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишди. Ҳар холда биздан қўрқишди чоғи. Мен буни бошқача тушунтира олмайман."-деди Киселев.

Евгений Киселев Россия ахборот вазирлиги мулозимлари телеканал ходимларига ўз томошабинлари билан хайрлашиш имконини ҳам бермаганликларидан нолиди.

"ТВС" муассиси бўлган "Медиа-Социум" кўрилган зарар юзасидан даъво аризасини маҳкамага топширишини маълум қилди.

"Медиа-Социум" тарқатган баëнотда:
"Ахборот вазири Михаил Лесиннинг ТВСни ëпиш қарори барча ҳуқуқларга зиддир. Бу қарор "Медиа-Социум" ташкилотининг муассис сифатидаги ҳуқуқларини оëқ ости қилди - дейилади.

"Медиа – Социум" раҳбари ўз ҳуқуқлари учун охиригача курашишни билдирган бўлса, душанба куни мухбирларга берган интервюсида "ТВС" бош муҳаррири Евгений Киселев қарор юзасидан маҳкамага мурожаат қилмаслигини айтди.

Россия томошабинлари ўзлари ўрганиб қолган олтинчи каналдаги кўрсатувдан маҳрум бўлган айни пайтда , чет элларда ва мамлакат ичида воқеага турли муносабатлар билдирила бошланди.

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Филипп Рикер:
"Мустақил ахборот воситасининг ëпилиши сўз эркинлигини мустаҳкамламайди "-деган хавотирни билдирди.

ТВСнинг ëпилиши билан эски НТВ каналининг Евгений Киселев бошчилигидаги ижодий жамоаси яна ишсиз қолди.

Кузатувчилар бу холатни 2001 йилда Россия сиëсий саҳнасида бошланган ўзгаришлар билан боғламоқдалар.Евгений Киселев, "аввалига "НТВ"ни ëпишди,биз "ТВ 6" каналини ташкил қилдик,"ТВ 6" ниям ëпишгач "ТВС"ни ишга туширдик ,ҳозир "ТВС" ҳам ëпилди" дейди:
"Каналдаги цензурадан холи журналистика, ҳукуматнинг жиғига тегди. Ҳукумат "ТВС"ни ëпиб қўйди.Хулоса аниқ- цензурасиз ишлайдиган эркин телевидения мавжудлигига чек қўйилди-деб сўзини давом этирди мухаррир.

Россия сиëсатчиларининг ягона ахборот муҳити яратиш истагида яна бир қадам қўйилди мустақил "ТВС" канали ëпилди."НТВ","ТВ6","ТВС" каналлари ëпилишидан хулоса чиқарган Евгений Киселев журналистикани тарк қилиб, сиëсат майдонига киражагини билдирди, зеро деди у:
"Сиëсатни ўзгартирмасдан туриб сўз эркинлигига эришиб бўлмайди."
XS
SM
MD
LG