Линклар

logo-print

Карзайнинг матбуот эркинлиги соҳасидаги муваффақиятсизлиги


А. Аррал 17 июнь куни икки нафар Афонистонлик журналист – мустақил "Офтоб" газетасининг масъул мудири Мир Ҳусайн Маҳдавий ва бош муҳаррири Али Ризо Паëм диний ақидаларни ҳақорат қилганликда айбланиб, ҳокимият органлари томонидан қўлга олиндилар ва газета фаолияти номаълум муддатгача тўхтатилиб қўйилди.

Воқеадан бир ҳафта ўтиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Хюман Райтс Уотч ташкилоти қўлга олинган икки журналистни озод этишга чақирди ва Афғонистонда матбуотга қарши ҳужумлар ортиб бораëтганидан яна бир бор ташвишланиш билдирди. Айни пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам қамоққа олинган икки журналист озод этилиши кераклигини баëн қилди.

Воқеани яқиндан кузатиб бораëтган Афғонистонлик журналист Аҳмад Бегзод билан телефон орқали суҳбатлашганимизда у,"Кобулдаги мустақил журналистлар "Офтоб" газетасига қарши ҳужум Афғонистонда эркин матбуотга қарши ҳужумга айланиб кетиши мумкинлигидан хавотирланмоқдалар", деб таъкидлади.

"Афғонистон Ахборот вазирлиги расмийлари биринчи бор газета фаолияти тўхтатилганини ижобийқарши қарши олдилар".

Афғонистонлик журналист Беҳзоднинг радиомизга айтишича, Офтоб газетаси муҳаррирларининг қўлга олингани воқеасидан бир-икки кун ўтганидан кейин мустақил журналистлар ва мамлакат зиëлилари матбуот эркинлиги ва журналистлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини талаб қила бошлаган. Улар Ҳомид Карзай ҳукумати юборган мурожаатлариндан бирида ҳукумат ўз ваъдалари устидан чиқиши кераклигини баëн қилишган.

"Афғонистон ҳукумати матбуот эркинлиги хусусида халққа берган ваъдалари устидан чиқиши зарур, Офтоб газетаси муҳарририлари зудлик билан озод этилиши керак".

Суҳбатдошимизнинг сўзлари кўра, шундай талаб ва чиқишлардан сўнг Ахборот вазирлиги расмийлари позициясини бир оз ўзгартириб, ҳибсга олинган икки журналистни ҳимоя қилгандек бўлган.

Дарҳақиқат, Афғонистон Ахборот вазири Махдум Раҳин радиомизга берган суҳбатида "Офтоб" газетаси муҳаррирлари озод этилишини ҳимоя этиб чиқди.

"Мамнуният билан айтишим мумкинки, биз матбуотга оид эски қонунини ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Бунинг натижасида Афғонистоннинг ҳар бир фуқароси газета, журнал, радио, телевидение ва матбуот агентликларига эга бўлишлари мумкин".

Ахборот вазири Раҳинга кўра, Афғонистонда матбуот эркинлиги вужудга келиши билан цензуранинг барча кўринишларига чек қўйилди. Бугунги кунда мамлакат пойтахти ва вилоятларида камида 226 нодавлат ва мустақил ахборот воситалари бор.

Кузатувчиларга кўра, Афғонистонда журналистлар рўпара бўлаëтган қийинчиликлардан бири – матбуотнинг ҳар дойим демократия ва сўз эркинлигига ишончи бўлмаган шахслар томонидан бошқарилиши билан боғлиқдир.

Бу хусусда яна суҳбатдошимиз Аҳмад Беҳзодга "Ҳомид Карзай бошчилигидаги ўтиш даври ҳукуматининг сўз ва матбуот эркинлигига мунасабати қандай?" дея савол бераман.

"Афғонистон ҳукумати эркин матбуот тарафдори. Аммо, айниқса, вилоятларда журналистларга муносабат анча кескин. Пойтахт Кобулда эса, "Офтоб" газетасининг ëпилгани ва унинг муҳаррирлари қамоққа олингани матбуотга нисбатан биринчи ҳужум бўлди".

Хюман Райтс Уотч ташкилотининг қамоқдаги журналистлар, матбуот ходимлари ва воқеадан хабардор ҳукумат расмийларига асосланиб билдиришича, "Офтоб" газетаси журналистларининг қамоққа олиниши ҳақида Президент Карзайнинг шахсан ўзи бўйруқ берган. Ҳозирга қадар у ҳукумат амалдорлари, БМТ вакиллари ва халқаро дипломатларнинг мазкур икки журналистни озод этиш хусусидаги мурожаатларини инобатга олмаган.

Ҳукумат мулозимларига кўра, Карзай ушбу икки журналист Ислом динини ҳақорат қилганлар, деб ҳисоблайди ва шу боис уларнинг ҳибсга олинишини тўғри деб билади.

Бироқ, Хюман Райтс Уотч ташкилоти масала юзасидан Президент Карзайга мурожаат қилиб, газета муҳаррирлари зудлик билан озод этилиши, уларга қўйилган айблар бекор қилиниши ҳамда газета фаолиятига рухсат берилишини талаб қилиб чиқди.
XS
SM
MD
LG