Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:07

Ироққа инсонпарварлик ёрдам етказиш.


БМТ расмийлари шу йил охирига қадар Ироққа инсонпарварлик ёрдамининг асосий қисмини юборишни режалаштирмоқда. Аммо улар беқарор вазият Ироқда ҳаёт нормал изга тушишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини айтмоқдалар. БМТ расмийлари инсонпарварлик ёрдамини декабр ойигача Ироққа етказиб бериш учун қўшимча 260 миллион доллар маблағ йиғиш ҳаракатига тушдилар.

Ироқда вазият беқарорлигига қонунлар, тартиб-интизом ва мустаҳкам ҳокимият йўқлиги ҳамда иқтисод заифлиги сабаб бўлмоқда. Ироқ нефти якшанба куни биринчи маротаба хорижга экспорт қилина бошланди. Аммо мутахассислар, қисқа вақт фақат нефтдан олинадиган даромад ироқликлар талабини қондириш учун етарли бўлмайслигини қайд этишмоқда.

23 июн куни БМТ ташаббуси билан Ироқни қайта тиклаш масаласида донор мамлакатлар йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуманда сўзга чиққан Ироққа инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича БМТ координатори Рамиро Лопез да Силва талон-тарожлар Ироқ инфраструктурасига жиддий зарар етказаётганини билдирди: “Собиқ режимга нисбатан жорий этилган санкциялар, уруш ҳаракатлари ва кейинги ойларда юз берган талон-тарожликлар оқибатида бошқа соҳалар каби, нефт саноатига ҳам катта зарар етди. Биз ҳаммамиз нефт вазирлиги биноси қўриқланаётганини кўряпмиз. Бироқ вазирлик биносида нефт қазиб чиқарилмайди. Нефт – фақат нефт ҳавзаларида қазиб чиқарилади ва бу ҳавзалар ҳимояланмаган”,-деди Лопез да Силва.

БМТ расмийларига кўра, донор мамлакатлар берадиган маблағ сув ва канализация қувурларини тезда таъмирлаш ишлари, шунингдек, одамлар талаб кетган касалхона ва бошқа муассасаларни жиҳозлаш учун сарфланади.

АҚШ ва Британия расмийлари Ироқни қайта қуриш ҳаракатига қўшилмоқчи бўлган давлатлар ва Халқаро молия ташкилотлари вакилларига махсус режа тақдим этадилар.

Ироқ Савдо вазири вазифасини вақтинча бажараётган Фаҳриддин Рашан талон-тарожликларнинг салбий оқибатини камайтириб кўрсатишга уринди. Унга кўра, вазирлик иншоотлари талаб кетилганига қарамай, вазирлик ўз фаолиятини давом эттириб, хорижий инвесторларни жалб этиш устида ишламоқда. Ироқ расмийси, мамлакат инфраструктурасини қайта қуриш учун Ироққа тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция зарурлигини айтди.

Полшанинг собиқ молия вазири Марек Белка АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан донорлар фаолиятини мувофиқлаштириш раҳбари этиб тайинланди. Белка Ироқнинг илгари давлатга қарашли бўлган компанияларини хусусийлаштириш бўйича ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаганини билдирди. Айни пайтда, у коалиция ва Ироқ расмийлари хусусийлаштириш тарафдори эканлигини айтди: “Биз прагматик бўлишни хоҳлаймиз. Биз хусусийлаштиришни кутмасдан мазкур компаниялар фаолиятини яхшилашни давом эттиришни хоҳлаймиз. Бу эса, мазкур компанияларнинг тез орада хусусийлаштиришга олиб келади”,-деди Марек Белка.

Ироқни қайта қуриш бўйича БМТда ўтаётган норасмий учрашувларда Европа ва Осиёдаги асосий донор давлатлар вакиллари, шунингдек БМТ агентликлари ва халқаро молия ташкилотлари намояндалари иштирок этмоқдалар.

Шу ҳафтада Иорданияда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида Араб лигаси Бош котиби Амр Муса араб давлатлари Ироқни қайта қуришда ёрдам беришини маълум қилди. Амр Муса АҚШни ҳокимиятни ироқликларга топшириш жараёнини тезлатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG