Линклар

Россия президенти Владимир Путин бугун Британияга борди.


Мазкур ташриф Россия раҳбарининг тахминан 130 йил ичида Британияга қилган биринчи давлат ташрифидир.
Британия қироличаси Элизабет Путин ва унинг рафиқаси Людмила учун бугун оқшом Бэкингэм саройида зиëфат беради.
Путин чоршанба куни Британия Бош вазири Тони Блэр билан учрашади. Музокаралар давомида Россия ва Британия ўртасидаги иқтисодий ва сиëсий алоқаларни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Путиннинг Лондон ташрифи Россия ва Британия ўртасида Ироқ масаласида билан келишмовчилик пайдо бўлган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG