Линклар

Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Тожикистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш ҳақида якшанба куни бўлиб ўтган референдум натижалари юзасидан шубҳа билдирди.


Тожикистон расмийларига кўра, 93 фоиздан ортиқ сайловчилар Конституцияга ўзгартишлар киритилишини маъқуллашган.
Мазкур ўзгартишлар Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмоновга етти йил муддат билан икки марта президент бўлиш ҳуқуқини беради. Раҳмоновнинг ҳозирги президентлик муддати эса 2006 йилда тугайди.
АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Рикер ҳам референдумни танқид этиб, Тожикистон ҳукуматини мунтазам равишда эркин ва адолатли сайловлар ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG