Линклар

Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов аëлларни олий жазога ҳукм этмаслик, шунингдек жиноят кодексининг ўлим жазоси белгиланган моддалари сонини 15тадан бештага камайтириш ҳақида таклиф киритди.


Ўтган йили инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Халқаро Амнистия ташкилоти Тожикистонда ўлим жазоси қўлланаëтганини кескин танқид қилган эди. Мазкур ташкилот шубҳа этилган шахслар адолатсиз равишда суд қилинаëтгани ва кўпинча уларнинг яқинларига бу шахслар қатл этилгани ҳақида хабар берилмаëтганини билдирди.
XS
SM
MD
LG