Линклар

logo-print

Бугун Жанубий Корея прокурори расмий Сеул Пхенянни 2000 йилдаги тарихий саммитда қатнашишга кўндириш учун Шимолий Корея ҳукуматига маҳфий равишда 100 миллион доллар берганини маълум қилди.


Ўшанда Ким Дае-Жунг Жанубий Корея президенти эди ва мазкур саммит унинг Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлишига сабаб бўлди.
Собиқ президент Ким Дае-Жунг Корея ярим оролида тинчликни сақлаш мақсадида Пхенян ҳукуматига моливий ëрдам кўрсатилганини қайд этди.
Жанубий Корея прокурори Пхенянга 100 миллион доллар норасмий йўллар билан берилгани туфайли Ким Дае-Жунг суд қилинмаслигини билдирди. Аммо собиқ президент даврида хизмат қилган айрим расмийлар мазкур масала юзасидан ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG