Линклар

logo-print

Ғарб ахборот агентликларига кўра, АҚШ Ироқнинг ядровий қуроллар ишлаб чиқариш дастури юзасидан муҳим хужжатларни қўлга киритган.


Ироқ ядровий дастури раҳбарларидан бири Махди Шукур Обейдий АҚШ расмийларига бойитилган уран ишлаб чиқариш технологиясига оид хужжатларни топширган. Обейдийга кўра, бундан 12 йил аввал Саддам Ҳусайннинг ўғли Кусай буйруғи билан у мана шу хужжатларни яшириб қўйган.
АҚШ расмийлари қўлга киритилган хужжатлар Ироқнинг оммавий қирғин қуролларига эга бўлганлигидан дарак бермаслиги, бироқ бу ҳужжатлар Саддам Ҳусайннинг ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилганлигини исботлашини, билдирдилар.
XS
SM
MD
LG