Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:29

АҚШ ва Европа Иттифоқ муносабарларидаги ўзгаришлар


А. Аррал Америка Қўшма Штатлари Президенти Жорж Буш ҳамда Европа Иттифоқи лидерлари Ироқ уруши ва бошқа масалалар устида пайдо бўлган бир неча ойлик зиддиятлардан кейин ўзаро муносабатларда янги саҳифа очишга келишдилар.

АҚШ ва Европа Иттифоқининг Вашингтонда бўлиб ўтган йиллик саммитидан сўнг Президент Буш ва унинг меҳмонлари – Европа комиссияси Президенти Романо Проди ва ҳозирда Европа Иттифоқи президенти вазифасини бажараëтган Греция Бош вазири Костас Симитислар лабларида табассум пайдо бўлди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи лидерлари Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларни қайта ривожлантириш кераклигини¸ шунингдек¸ терроризмга қарши кураш ва оммавий қирғин қуроллари тарқатишни олдини олиш соҳасида бир қатор келишувларга эришганларини маълум қилишди. Улар Эрон ядровий қуроллар ишлаб чиқармаслик ҳақидаги ваъдасига амал қилиши ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлик қилиши шартлигини ҳам баëн этдилар.

Президент Бушнинг айтишича¸ тарафлар Шимолий Корея ва Эрон каби мамлакатларда оммавий қиғин қуроллар тарқалишининг биргаликда олдини олишга келишганлар.

АҚШ Президенти бундай хавфли моддалар тарқалишига қарши жиддий чоралар кўрилиши кераклиги ва Эрон халқаро инспекторларга ядровий иншоотларида кенгроқ текширув ишларини олиб боришларига имкон берувчи ҳужжатни имзолаши лозимлигини таъкидлади.

"Атом энергияси бўйича халқаро агентлик томонидан яқинда эълон қилинган ҳисоботда Эрон ўз зиммасидаги мажбуриятга амал қилмаëтгани ва мазкур агентлик ходимларини етарли маълумотлар билан таъминламаëтгани очиқ-ойдин ўз аксини топган".

Эронга нисбатан Европа Иттифоқи позицияси хусусида сўз юритган Иттифоқ Комиссияси Президенти Продига кўра¸ Европанинг Эронга нисбатан ëндашуви жиддийлашиб бормоқда.

"Эрон билан сўзлашувлар кун сайин чуқурлашиб бормоқда. Биз Эронга барча текширув ишларини¸ ҳаттоки¸ режаланмаган текширув ишларини ҳам қабул қилиши учун босим ўтказамиз. Чунки биз келажакда Эроннинг тинчликка таҳдид солмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак".

Оқ уй матбуот вакили Ари Флэйшерга кўра¸ АҚШ ва Европа Иттифоқи лидерларининг Ироқ урушидан кейин биринчи бор ўтказилган ушбу учрашувида Буш Европа лидерларини "Ҳамас" жангари гуруҳи билан барча алоқаларни тўхтатишга чақирди.

Маълумки¸ Франсия Ҳамаснинг сиëсий қаноти тинчлик жараëнида муҳим рол ўйнаши мумкин¸ деб ҳисоблайди. Буш эса¸ фаластинлик жангарилар билан тўқнашувлар тугатилган тақдирда ҳам Европа Иттифоқи "Ҳамас" ва унга ўхшаган гуруҳларни ҳимоя қилишни бутунлай тўхтатиши кераклигига урғу бермоқда.

"Ҳамас ва террорчи ташкилотлар ўзларини батамом қуролсизлантириш ва тинчлик жараëнига зарба бермасликка қанчалар қодир эканлиги улар учун ҳақиқий маънода синов бўлади".

Вашингтондаги Саммитда Буш¸ Проди ва Симитислар мавжуд келишмовчиликларга нуқта қўйишга ўзаро келишдилар. Аммо Симитисга кўра¸ икки тараф савдо-сотиқ соҳаси ва ташқи сиëсат масалаларида ўзаро келишувга эришишолмадилар. Шунга қарамай Симитис - энг муҳими томонлар ўртасида келишмовчиликлар юзага чиққан тақдирда ҳам маданий соҳсда муносабатлар давом этаверишини қайд этди.
XS
SM
MD
LG