Линклар

logo-print

Ироқда Америка ҳарбийлари Саддам Ҳусайннинг таслим бўлмаган қуролли тарафдорларини излашни давом эттирмоқдалар.


Бу борадаги кенг миқёсли амалиёт Эрон чегарасидан Бағдодгача бўлган ҳудудда олиб борилмоқда. Икки кун мобайнида 300дан ортиқ одам қўлга олинди. Уларнинг орасида Ироқ армиясининг собиқ полковниги ҳам бор.
Сўнгги икки ой мобайнида 20дан ортиқ АҚШ ва 6 нафар Британия ҳарбийси Саддам Ҳусайн тарафдорлари ҳужумларининг қурбони бўлишди.
XS
SM
MD
LG