Линклар

Ассошиэйтед пресс тарқатган хабарга кўра, Тожикистон ҳукумати сўровига кўра, Россияда тожик муҳолифати вакили Ёқуб Салимов қўлга олинган.


Ёқуб Салимов 1993 йилда Тожикистон Ички ишлар вазири лавозимида ишлаган. 1996 йилда унга хизмат мавқеини суистеъмол қилган, деган айб қўйилиб ўз лавозимидан озод этилган ва Туркияга элчи қилиб юборилган. Унга нисбатан Тожикистон прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғолгач эса, у Туркиядан Россияга қочиб борган.
Тожикистон муҳолифатига кўра, Ёқуб Салимов 1996 йилда президент Имомали Раҳмоновга норозилик билдирган. Шу боисдан Ёқуб Салимов ўз вазифасидан олиниб, унга нисбатан жиноий иш очилган.
XS
SM
MD
LG