Линклар

Бугун Шарқий Германия металлургларининг тўрт ҳафталик иш ташлаши натижасиз якунланди.


Берлин ва Саксония металлургия корхоналарининг 300 мингдан ортиқ ишчиси ўз меҳнат ҳафтасини Ғарбий Германиялик ишчиларники билан тенглаштиришни ва 35 соат қилиб белгилашни талаб қилди. Корхоналар раҳбарияти эса бу талабни рад этдилар. Уларга кўра, Ғарбий Германияда меҳнат унумдорлиги Шарқий Германияга нисбатан бир неча баробар юқоридир. Шу боисдан, ишчиларнинг талабини бажариб бўлмайди.
Металлурглар касаба иттифоқи тўрт ҳафтадан сўнг самарасиз иш ташлаш тугаганлигини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG