Линклар

Туркия ҳукумати қурд исёнчиларига амнистия бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.


Қонун лойиҳасига кўра, қуролли қаршилик кўрсатмаган ва таслим бўлганлар жазоланмайди. Аммо, исёнчилар раҳбарларига амнистия берилмайди.
Парламент қонун лойиҳасини тасдиқласа, бу 1984 йилдан бери курд исёнчиларига эълон қилинган саккизинчи амнистия бўлади.
Туркия курдлари 15 йилдан бери мустақиллик учун курашиб келмоқдалар. Мана шу йиллар давомида 36 минг курд қурбон бўлди. 1999 йили курд исёнчилари раҳбари Абдулла Ўжалон қамоққа олингач, исёнчилар қуролли курашни тўхтатганликларини эълон қилганлар.
XS
SM
MD
LG