Линклар

Бугун Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу Қандаҳор шаҳрига борди ва маҳаллий расмийлар ва фуқаролар билан учрашди.


Учрашув қатнашчилари Британия расмийсига минтақада хавфсизлик масаласи жиддий муаммо бўлиб қолаëтганини айтишди. Строу Қандаҳорга борганидан кейин, у ердаги бир масжид ичида портлаш юз берди. Оқибатда 16 одам яраланди.
Кеча Афғонистон пойтахтида бўлган Британия Ташқи ишлар вазири Кобул ҳукуматини мамлакатда хавфсизлик вазиятини яхшилашга чақирди.
XS
SM
MD
LG