Линклар

logo-print

Картагена протоколининг кучга кириши ва биохавфсизлик муаммолари.

  • Ҳасанжон

2000 йилнинг 29 январида Канаданинг Монтреал шаҳрида дунёдаги 130дан ортиқ давлат вакиллари биохавфсизлик бўйича протокол қабул қилдилар. Мазкур протокол бир йил олдин Колумбиядаги Картагенада биохавфсизлик бўйича биринчи маротаба уюштирилган халқаро анжуман шарафига Картагена протоколи, деб номланди. Халқаро келишувга кўра, дунёнинг эллик давлати имзолаганидан уч ой ўтиб мазкур протокол кучга киради.

Орадан салкам уч ярим йил ўтиб, аниқроғи 2003 йил 13 июн куни Палау давлати вакиллари Кения пойтахти Найробида Картагена протоколини эллигинчи давлат бўлиб имзолади. Жорий йил сентябр ойида кучга кириши кутилаётган мазкур протокол биологик ранг-барангликни сақлаб қолиш бўйича эришилган халқаро конвенцияга биринчи қўшимча хужжат ҳисобланади.

Картагена протоколи, сентябрда кучга кирганидан сўнг биоинженерлик маҳсулотлари, соддароқ тилда айтадиган бўлсак, генетик хужайралари ўзгартирилган организмларнинг бир давлатдан бошқасига тарнспорт қилиниши, сақланиши, уларнинг қишлоқ хўжалик соҳасидаги ўрни, атроф-муҳитга таъсири ва бошқа жиҳатларини ўрганиш масалалари кун тартибига чиқади.

Маълумки, 1992 йилда БМТ Атроф-муҳит дастури ҳомийлигида биологик ранг-баранглик ҳақидаги конвенцияси қабул қилинган. БМТ Атроф-муҳит дастури директори Клаус Теопферга кўра, Картагена протоколида биотехнологиянинг инсон турмушига улкан таъсири, айни пайтда, унинг инсон саломатлиги ва биологик ранг-барангликка таҳдиди ҳам тан олинган.

Картагена протоколига аъзо давлат генетик модификацияланган организмларни импорт қилганида, уни экспорт қилаётган барча давлатлар жўнатилаётган махсулот билан бирга барча ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
XS
SM
MD
LG