Линклар

Бугун Озарбайжон пойтахти Бокуда полиция ходимлари Марказий сайлов комиссияси биноси олдида йиғилган намойишчилардан олти нафарини хибсга олди.


Мухолифат партиялари намоёндаларидан иборат намойишчилар Демократик партия етакчиси Расул Гулиевнинг бўлажак президентлик сайловларида номзодини қўйишига рухсат берилиши ва бунинг учун унга қўйилаётган айбловлар бекор қилинишини талаб этдилар. Озарбайжон парламенти собиқ раиси Гулиев етти йилдан буён АҚШда истиқомат қилади. Европа Кенгаши Боку раҳбариятидан Гулиев ва Озарбайжоннинг собиқ президенти Аёз Муталибовга президентлик сайловларида қатнашиш ҳуқуқи берилишини сўрамоқда. Президентлик сайловлари Озарбайжонда 15 октябрга белгиланган.
XS
SM
MD
LG