Линклар

logo-print

Бугун Исроил ҳукумати янги Яқин Шарқ тинчлик битими доирасида ғарбий соҳилдаги Байтулҳам устидан назорат қилишни фаластинликлар ихтиёрига топширди.


Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазири Шаул Мофаз маълум қилди. Мофазга кўра, Исроил Бош вазири Ариэл Шарон ва Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос ўртасидаги музокараларда бу борада келишувга эришилган. Музокаралар сўнгида Шарон Фаластин раҳбари Ясир Арафатнинг Ғазо минтақасига кўчишига эътирози йўқлигини маълум қилди.
Сўнгги бир ярим йил давомида Арафат Исроил аскарлари қуршовидаги Рамаллоҳдаги қароргоҳида, деярли қамал холатида яшади. Исроил ҳукумати ғарбий соҳилдаги Байтулҳам устидан назорат қилишни фаластинликлар ихтиёрига топширгани янги Яқин Шарқ тинчлик режасини амалга оширилишида муҳим қадам экани таъкидланмоқда.
XS
SM
MD
LG