Линклар

Италия Бош вазири Силвио Берлускони бугун Европа парламентига Европа Иттифоқи раиси сифатидаги дастурини тақдим этди.


Берлусконининг таъкидлашича, Иттифоқ янги конституцияси лойиҳаси устидаги ишларни охиригача олиб бориш, ноқонуний иммиграцияга қарши кураш бўйича Европа қонунчилигини такомиллаштириш, ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида Ироқ уруши боис юзага келган совуқчиликка барҳам бериш - Италия учун устивор масалалар бўлади.
Италия бош вазирининг бугунги чиқиши катта жанжалга сабаб бўлди. Яшиллар Берлускони чиқишини "Қонун ҳамма учун бир хил" деган шиорлар билан қарши олдилар. Уларнинг бундай эътирозларига, порахўрликда ушланган Берлусконининг жиноий жавобгарликдан озод этилгани сабаб бўлди. Эслатиб ўтамиз, Италия 1 июлдан 31 декабргача Европа Иттифоқига раислик қилади.
XS
SM
MD
LG