Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:37

Туркманбоши ҳикоялари.


"Туркманистонда қўшфуқароликка эга бўлганларнинг квартиралари мусодара қилина бошланди "деб ëзади "Независимая газета." Шунга ўхшаган хабар бошқа ахборот воситалари,жумладан Немис тўлқини радиостанцияси орқали ҳам эълон қилинди. АммоРоссия Ташқи Ишлар вазирлиги расмий мулозими Александр Яковенко бу масала бўйича муносабат билдириб, бундай хабарнинг етарли асосга эга эмаслигини таъкидлади.Худди шундай фикрни Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзов хам такрорлади.

- Буларни ҳаммаси беҳуда гаплар. Туркманистонда рус миллатига мансуб бирорта одамнинг, ҳафа бўлганлиги ëки қандайдир муаммоси борлигига ишонмайман. Руслар, биз Турманистонни яҳши кўрамиз, бу ердаги фаровон ҳаëтдан мамнунмиз деëтганларига ўзим гувохман, - деб баëн қилди Туркманбоши.

Аммо шамол бўлмаса дараҳтнинг учи қимирламайди деган гап бор. Русийзабон аҳоли орасида муаммолар борлигиниТуркманистон президенти Сапармурод Ниëзов хам қисман тан олди.

- Бир-иккита ҳаромзодалар паспортни сотиб олишган экан. Ўшаларни текширдик. Чора кўрдик.Менга келиб айтишяпти. Сапар Атаевич паспортни сотиб олишаяпти деб. Мен уларга қарши чора кўришим керакми ë йўқми.

Россиялик журналист, Аркадий Дубнов русийзабон аҳоли истиқомат қилаëтган уйлар мусодара қилинганлиги қилаëтган ҳақидаги маълумотлар тўғрилигини таъкидлади .Аркадий Дубнов АҚШ давлат департаментида қилган маърузасида бу борада алоҳида тўҳталди.

- Туркманистонда қўшфуқаролик ҳуқуқига эга бўлганларнинг уй жойларини мусодара қилинаëтгани, борасидаги фактлар тўғри. Мен Ашҳабадаги манъбалар ва танишларим орқали бу фактларни текшириб шундай хулосага келдим.Уйларни мусодара қилиш кампанияси бундан бир ярим-икки ой олдин бошланди, - дейди Дубнов.

Унинг сўзларига кўра расмий мулозимлар, бу ҳолатни мамлакатдан чиқиб кетаëтган одамдан, ҳукуматга тегишли бўлган уй жойларнинг қайтариб олиниши деб баҳоламоқда эканлар. уйларни тортиб олиш билан Миллий Хавфсизлик Комитети шуғулланмоқда, - дейди Дубнов.

Бу гапларга далил сифатида россиялик журналист уйлари тортиб олинган фуқаролар рўйҳатини АҚШ давлат департаментига топширганлигини айтади.

Дубновнинг айтишича Шундай фуқаролардан бири Ашҳабаддаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилади, Россия ва Туркманистон паспортларига эга бўлган бу аëлни бундан икки кун аввал зўрлик билан уйидан ҳайдаб чиқаришган. Унинг қўлида бўлган, барча мулкка эгалик тўғрисидаги хужжатлар тортиб олинган. Бундай мисоллар жуда кўп дейди Дубнов.

Туркманистон расмийларинингбу хатти ҳаракатлари. 22 июндан бошлаб мамлакатдаги қўшфуқароликка эга бўлган одамларни, икки фуқароликдан бирини танлашга мажбур этмоқда.
XS
SM
MD
LG