Линклар

Италианча ҳазил

  • Абдулла Искандар

"Европа Иттифоқининг янги раиси, Италия Бош вазири Силвия Берлускони Страсбург шахрида ўтаëтган европарламент мажлисидаги нутқида немис депутати Мартин Шулцни ҳақорат қилди", - деб ëзмоқда немис газеталари.

Газеталар Берлусконининг Мартин Шулцга берган баҳосини сарлавҳаларга чиқаришди:

"Италияда айни вақтда немис-фашистлари ҳақида филъм суратга олинмоқда.Мен сизга бу фильмда концлагер назоратчиси ролини раво кўрган бўлардим.Бу рол сизга жуда муносиб" , - деди Берлускони.

Италианча ҳазилнинг таги зил бўлди.

Шу кунниинг ўзидаëқ Италиянинг Германиядаги элчиси Силвио Фаджола канцлер идорасига "суҳбат" учун чақирилди.Германия ташқи ишлар вазирлигининг учинчи июл куни тарқатган баëнотида,Италия бош вазирининг немис сиëсатчисини ҳақорат қилиши тоқат қилиб бўлмайдиган ҳолат сифатида баҳоланди.

Бу юзадан Германия канцлери Герхард Шрëдер шундай муносабат билдирди:

"Европарламентда немис сиëсатчисининг ҳақорат қилиниши чидаб бўлмайдиган холатдир. Берлускони чиқиши,ўзини идора қила олмайдиган сиëсий арбоб хатти-ҳаракатларининг бутун бир ташкилот фаолиятини тахлика остига қўядиган омил эканлигига мисол бўлди".

Шу ўринда тингловчида: Хўш бу жанжал аслида нимадан бошланганди? деган савол туғилиши табиий. Бу саволга жавоб беришдан аввал Берлусконининг катта медиа - магнат, яъни бир неча оммавий ахборот воситалари соҳиби эканлигини айтиб ўтишимиз лозим. Италиядаги асосий телеканаллар, нуфузли газеталар Берлусконининг хусусий мулки хисобланади.Ғарб жамияти матбуоти ҳукуматни танқид қилиш билангина тирик туриши маълум ҳақиқат. Аммо Италияда Берлускони иқтидорга келиши билан ғалати вазият вужудга келди. Бош вазирга қарашли ахборот воситалари, Бош вазирнинг фаолиятига муносабат билдириши лозим бўлиб қолди. Бу муносабат қанчалик объектив ва холис бўлиши мумкин. Германиялик социал-демократ Мартин Шулц Берлусконига айнан шу тарзда савол берди. Берлусконининг жавоби эса Насридин Афандининг "нега ҳотинингга кавуш олиб бермадинг" деган жавоби тахлит янгради.

Мартин Шулц бунга жавобан сиëсий мунозаралар пайтида ўзини тута олмайдиган сиëсий арбоб салоҳиятига шубҳа билдирди.

Берлускони эса кечирим сўрашдан бўйин товлаб, шунчаки ҳазиллашувдим, деб қўя қолди. Бу ўз навбатида залда йиғилган 626 депутат ғазабини қўзғатди, деб хабар берди немис омавий ахборот воситалари.

Немис канцлери Шрëдер, Берлусконининг зудлик билан депутатдан узр сўрашини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG