Линклар

logo-print

Россия депутати, журналист Юрий Шекочихин бугун Москва касалхонасида оламдан ўтди.


Унинг ўлими сабаблари ва тафсилотлари ҳозирча номаълум.
53-ёшлик Шекочихин “Яблоко” мухолифат партияси раҳбарининг ўринбосари ва Давлат Думасидаги Хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раисининг муовини бўлган.
1950 йилда Озарбайжонда туғилган Юрий Шекочихин фаолиятини 60-йилларда журналист сифатида бошлаган. 80-йиллар бошида у “Литературная газета”да мақолалар чоп этган.
1988 йилда Шекочихин совет мафиясига оид мақолалари билан танилган.
XS
SM
MD
LG