Линклар

Қирғизистон полицияси бугун Бишкекдаги Аламедин бозори директори Шаршенбой Маатқобиловни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахслар ҳибсга олинганини маълум қилди.


Қирғизистон Ички ишлар вазири муовини Болотбек Ногойбоевнинг билдиришича, уч ўсмир ҳибсга олинган ва айбида иқрор бўлган.
Гумон қилинаётганлардан бирининг уйида тинтув пайтида Маатқобилов нарсалари, шу жумладан икки сейф топилган.
Маатқобилов, унинг рафиқаси ва қайнсинглиси ўтган якшанбадан душанбага ўтар кечаси Бишкекда ўз хонадонида ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG