Линклар

Россиянинг “Юкос” нефт компанияси ширкатларидан бирининг раҳбари Платон Лебедев полиция томонидан сўроқ қилинди.


У компания маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.
Платон Лебедев “Юкос” акциялари эгаларидан бири бўлмиш “Менатеп” гуруҳи раҳбаридир. У Киров вилоятидаги ширкатнинг 280 миллион АҚШ долларига тенг акцияларини сотиб олганликда ва сўнг уларни ўзлаштирганликда гумон қилиняпти.
“Менатеп” вакили Юрий Котлер айбловларни инкор этди. “Юкос” раҳбари Михаил Ходорковский Лебедевнинг ҳибсга олинишини қоралади.
Апрел ойида “Юкос” “Сибнефт” компанияси билан бирлашишини эълон қилган эди. Янги қўшма компания жаҳондаги тўртинчи энг йирик нефт компанияси бўлади.
XS
SM
MD
LG