Линклар

АҚШ ҳукумати ўз қўшинларини Африканинг Либерия мамлакатига юбориш-юбормаслик масаласини муҳокама қилмоқда.


Душанба куни президент Жорж Бушнинг Африка бўйлаб сафари бошланади. Кеча Буш АҚШ ҳукумати Либерия масаласини атрофлича ўрганаётганини маълум қилиб, Либерия президенти Чарлз Тейлор мамлакатни дарҳол тарк этиши кераклигини айтган эди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл кеча БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан мазкур масалани муҳокама қилди.
Либерия озод этилган америкалик қуллар томонидан 1822 йилда барпо этилган.
Уч йил олдин президент Тейлорга қарши кучлар исён кўтарган эди. Ҳозирги кунга қадар улар президент истеъфосини талаб қиляптилар. Ўтган ойда Либерия пойтаҳти Монровиядаги жанглар натижасида юзлаб фуқаролар нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG