Линклар

Афғонистонда турли гуруҳлар орасидаги ҳарбий тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда.


Афғонистон қўшинлари Забул вилоятида толиблар қолдиқларини қидиришда давом этдилар. Вилоят ҳокими Ҳамидулла Хон Тоҳий тарафлар орасидаги жанглар бир ҳафтадан бери давом этаётганини маълум қилиб, уларда Афғонистон ҳукумати тарафидан 700 аскар иштирок этаётганини айтди.
Балҳ вилоятининг Арлат шаҳрида Афғонистон дала қўмондонлари орасидаги жанглар авж олди. Абдурашид Дўстум тарафдорлари Ота Муҳаммад жангарилари билан тўқнашдилар. Ҳар иккала қўмондон президент Ҳамид Карзай тарафдори ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG