Линклар

Бугун Украинанинг Ялта шаҳрида ГУУАМ гуруҳи саммити очилди.


Бироқ саммитда беш давлат раҳбаридан икки нафари иштирок этмоқда.
Грузия президенти Эдуард Шеварднадзенинг маълум қилишича, Озарбайжон, Молдова ва Ўзбекистон президентлари Ҳайдар Алиев, Владимир Воронин ва Ислом Каримов учрашувда қатнашмайдилар.
Шеварднадзенинг айтишича, Алиев саломатлиги унинг Ялтага боришини тақозо этмаган. Воронин ҳам саломатлиги ёмонлашгани сабабли Ялтага бормасликка қарор қилган.
Ислом Каримовнинг саммитда қатнашмаслиги сабаблари номаълум.
Таркибига Грузия, Украина, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Молдова кирган ГУУАМ гуруҳи саммитларида Ўзбекистон президенти ҳеч қачон иштирок этмаган.
ГУУАМ саммитида эркин савдо маконини барпо этиш масаласи муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG